| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Пайғамбар с.а.в.нинг замонларида нарх қимматлашди. Одамлар, эй Расулуллоҳ, нарх белгилаб қўйганингизда эди, дейишди. Шунда у киши: Яратувчи ҳам, мўл қилиб берувчи ҳам, бермай турувчи ҳам, ризқ берувчи ҳам, нарх белгиловчи ҳам Оллоҳнинг ўзидир. Мен Оллоҳга биронта одам мол борасида ҳам, жон борасида ҳам, шу менга зулм қилган, деб устимдан арз қилмагани ҳолда йўлиқишни умид қиламан», дедилар. Абу Довуд Абу Ҳурайрадан ривоят қилади:
«إِنَّ رَجُلاً جَاءَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، سَعِّرْ. فَقَالَ: بَلْ اُدْعُوا. ثُمَّ جَاءَهُ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، سَعِّرْ. فَقَالَ: بَلْ اللهُ يَخْفِضُ وَيَرْفَعُ»
«Бир киши келиб, эй Расулуллоҳ, нарх белгилаб қўйинг, деди. У киши: Яхшиси дуо қилинглар, дедилар. Кейин яна бир киши келиб, эй Расулуллоҳ, нарх белгилаб қўйинг, деди. У киши: Нархни оширадиган ҳам, туширадиган ҳам Оллоҳдир, дедилар». Бу ҳадислар нарх белгилашнинг ҳаромлигини, ҳокимга шикоят қилинадиган зулм эканини, бу ишни ҳокимнинг ўзи қилса, ҳаром ишни қилгани боис Оллоҳнинг олдида гуноҳкор бўлишини кўрсатиб турибди. Ҳар бир фуқаро нарх белгилаган кишининг устидан, у ҳоким ёки халифа бўлишидан қатъий назар, шикоятлар маҳкамасига арз қилиш ҳуқуқига эга. Маҳкама шикоятни кўриб чиқиб, унинг талабини қондиришга бурчлидир.
Нарх белгилашнинг ҳаромлиги ҳамма товарларга тегишлидир. Озиқ-овқат ёки бошқа нарса бўлишининг фарқи йўқ. Чунки нарх белгилашдан қайтарувчи ҳадислар мутлақ ва умумий маънода келган. Уларни озиқ-овқат ёки бошқасига хословчи омил йўқ. Шунга кўра, нарх белгилашнинг ҳаромлиги умумий бўлиб, ҳамма товарни ўз ичига олади.
46-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|